Виза Ахборот Тизими (VIS)
VIS – Шенген давлатлари ҳудудида виза алмашинуви тизими VIS нинг асосий вазифалари: виза бериш жараёнларини соддалаштириш, ташқи чегараларда текширишни енгиллаштириш ва ҳавфсизликни кўчайтириш, шу жумладан, ариза топширучининг ҳам.
Шенген давлатлари ҳудудида 2011 йил 11 октябрдан бошлаб виза тизими жорий қилинган. Шенген давлатлари ҳудудидаги виза марказлари VIS га қадам ва қадам қўшилди.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Азорбайжон ва Арманистон VIS нинг марказий ахборот тизимига 14.11.2013 да қўшилган. Шу кундан эътиборан Шенген визаси аризачилари ўз бармоқ изларини топширишлари зарур.
VIS бир қанча ўзгаришларни тақдим этди:
- Ариза топширувчилар биринчи ариза топшириш вақтида ўз биометрик маълумотларини тўплаш учун шахсан қатнашишлари шарт: ариза топширувчи 10 та бармоқ изини ва битта расмини беради;
- Бармоқ излари VIS маълумотлар базасида сақланиб қолинади, шунинг учун беш йил давомидаги сўнгги бармоқ изини топширишда шахсан иштироки шарт эмас;
- Шенген давлатлари ҳудудига киришда чегара органлари VIS орқали саёҳатчининг шахсини икки мартадан текширишлари мумкин.
Бармоқ излари бўйича талабларга истисно равишда қўйидаги шахслар киради:
- 12 ёшгача бўлган болалар;
- Психологик ёки жисмоний муаммоларга кўра ўз бармоқ изларини топшириш имкониятига егf бўлмаган шахслар;
- Давлат ёки ҳукумат бошлиқлари, миллий ҳукумат бошлиқлари турмуш ўртоқлари билан бирга; фақат ҳукумат бошлиқлари ёки халқаро ташкилотлар расмий таклифнома берган ҳолларда.
- Охирги 59 ой ичида бармоқ изларини топширган аризачилар.
Аризачи виза аризасини топширишиш вақтида ўзи иштирок этиши шарт. Қачонки Германия элчихонаси томонидан ёки бошқа Шенген визасига қабул қилувчилар томонидан бармоқ излари тасдиқланган бўлса, ўз иштирокисиз виза аризасини топшириши мумкин бўлади.