Шенген визаси ва чекловлар ҳақида қўшимча маълумот:
1. Ариза топширишдан олдин:
- Ҳамма зарур ҳужжатларни тайёрлаб қўйинг;
- Қабул кунини онлайн тарзда белгиланг ва тўловни олдинан амалга оширинг.
2. Аризани топшириш вақтида:
- Ҳужжатларни қабул қилиш ва бармоқ изларини олиш VisaMetric қабул марказларида ўтказилади.
- Сўнгра ҳужжатлар Германия элчихонасига кўриб чиқиш ва якуний хулосалар чиқариш учун юборилади.
- Қўшимча хизматларимиздан фойдаланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
3. Ариза топширилганидан сўнг:
- Веб сайтимизда аризани кўзатишингиз мумкин
- Тўлиқ кўриб чиқилгандан сўнг шахсий паспортингизни VisaMetric қабул марказидан олиб кетишингиз мумкин.
Шенген визаси Шенген давлатлари ҳудудида 90 кунгача саёҳат қилиш имконини беради. Ариза топшириш қоидаларига асосан, ариза топширувчи кетишни режалаштираётган давлат визасига ёки саёҳатининг кўпроқ қисмини ўтказадиган давлат визасига ариза топшириши зарур. Агар асосий бориш жойи Германиядан фарқли бўлса, тегишли Шенген ҳудуди давлатларига ариза топшириши лозим.