Ҳужжатларни топшириш/Ҳужжатларни олиш


Ҳужжатларни топшириш

18 ёшдан юқори бўлган аризачилар виза учун шахсан мурожаъат қилиши мумкин.

Агар бармоқ излари топширилган бўлса:

• Расман тасдиқланган ишончнома билан(ишончнома бошқа шахсга берилмаслик)

Ваколатли вакил расман тасдиқланган ишончноманинг асл нусхасини тақдим этиши керак,бу ишончномада вакилга ариза берувчи томонидан Германия виза марказига мурожаъат қилиши учун ҳужжатларни топширишга ваколат берилганлиги кўрсатилган бўлиши керак.

• 18 ёшгача бўлган болалар учун ота-она ёки вакиллардан бири туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан (асли ва нусхаси) тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши мумкин. Бундан ташқари, иккинчи ота-онадан бола учун Германия виза марказига ҳужжатларни расмийлаштириш учун расман тасдиқланган ишончномани (ишончнома бошқа шахсга берилмаслик) тақдим этилиши керак бўлади.

Муҳим:

Бир оила аъзоси бўлган ёки саёҳат қилувчи гуруҳининг аъзолари бир хил саналарда ва бирга саёҳат қилиш учун биргаликда ариза топширилганда:

• Шартномада кўрсатилган гуруҳ/оила аъзолари топшириши ва олиши учун ва VisaMetric номидаги шаклни,гуруҳ/оиланинг асосий шахси(шартномадаги буюртмачиси)томонидан ишончнома тақдим этиши керак.

• Эътибор беринг, шартнома тузилган мижоз билан гуруҳ/оила аъзоси бўлиши ва улар билан бирга сайохатга чиқиши керак.

Акс ҳолда, расмий тасдиқланган ишончнома учинчи шаҳсдан ёки аризачидан талаб қилинади, агар биргаликда сафар килинмаса.

Ушбу турдаги ариза билан шартнома бўйича ваколатли шахс/мижоз шартнома асосида ариза топшириш жараёнида қуйидагиларни тақдим қилиши керак:

- аризачи томононидан имзоланиб тўлдирилган Визаметрик ишончнома бланкаси(асл нусхаси)

- аризачининг ва вакил шахснинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси (расм саҳифаси)

- вакл шахснинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномасининг асл нусхаси.

• Агарда вояга етмаган аризачи ота-онасиз ёки вакил шахссиз ҳужжат топширса, аризачи томонидан расмий ишончнома талаб қилинади. Вакл шахсдан ёки иккала ота-она томонидан ишончнома расмийлаштирилиши керак, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида. Бундан ташқари, ишончномани имзолаган ота-онанинг ёки қонуний васийнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси (расм саҳифа) ваколатли вакилнинг ички шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, (расм саҳифа) тақдим этиш лозим, боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини аслини ва нусҳасини такдим этишингиз керак.

Ҳужжатларни олиш

• Шартнома тузилган шахснинг пасрорт ва унга тегишли яни (мижоз шартномасидаги "мижоз" майдони) шахсан олиши мумкин. Ҳужжатларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар : мижоз шартномаси, олувчини шахсини тасдикловчи ички ҳужжат (ёки шартнома тузилган ҳужжат, масалан: чет эл фукаролари учун яшаш учун рухсатнома ).

• Учинчи шахс (мижоздан ташкари) фақат расман тасдиқланган ишончнома асосида олиши мумкин. Ҳужжатларни олиш учун талаб қилинган ҳужжатлар: мижоз шартномаси, олувчини шахсини тасдиқловчи ички ҳужжат (асл нусхаси + фотосурати билан саҳифанинг нусхаси), виза олиш марказида ҳужжатларни қабул қилиш учун расман тасдиқланган ишончнома (асл нусхаси).

• Германия элчихонаси ёки Германия Бош консуллиги буйруғи билан виза тўлови учун маблағлар қайтарилган тақдирда, расман тасдиқланган ишончномада, шунингдек, ваколатли шахс аризачи номидан шартнома бўйича пул маблағларини олишга ваколатли эканлиги кўрсатилиши керак.

• Расман тасдиқланган ишончномада ушбу васиятнома бўлмаса, пул маблағлари ваколатли шахсга берилиши мумкин эмас.

• Гуруҳ/оила учун шартнома тузилган тақдирда, фақат шартномада мижоз сифатида кўрсатилган шахс барча паспорт ва унга оид ҳужжатларни олиб кетиши мумкин. Ҳужжатларни олиш учун зарур ҳужжатлар: мижоз шартномаси, олувчининг шахсини тасдиқловчи ички ҳужжат (ёки шартнома тузилган ҳужжат, масалан: чет эл фуқаролари учун яшаш учун рухсатнома).

Агар бутун гурух/оила учун ҳужжат олиш учун бошка шахс томонидан тузилган бўлса, у ҳолда мижоздан учинчи шахсга расман тасдиқланган ишончнома талаб қилинади ва у нафақат мижознинг паспортини , балки шартнома бўйича барча ариза берувчиларга рухсатномани ўз ичига олади.

• Вояга етмаган аризачилар учун ҳужжатлар фақат мижос сифатида шартномасида кўрсатилган ота-она ёки қонуний васий томонидан олиб кетиш мумкин. Ҳужжатларни олиш учун зарур ҳужжатлар: мижоз шарномаси, олувчининг шахсини тасдиқловчи ички ҳужжат ( ёки шартнома тузилган ҳужжат, масалан: чет эл фуқаролари учун, яшаш учун рухсатнома). Акс ҳолда, вояга етмаган бола учун ҳужжатларни олиш қоидалари учинчи шахслар томонидан ҳужжатларни олиш қоидалари билан бир хил .

Эътибор беринг, сиз Виза марказидан паспорт ва сизга оид ҳужжатларни олганингизда, сўровномани (ходимларимиз томонидан тақдим этиладиган) тўлдиришнгиз керак бўлади.