1. Узбекистон / FAQ / Ариза топшириш жараёни
Виза аризасини текшириб чиқиш учун қанча вақт зарур?
Шенген худуди учун аризани куриб чикиш муддати 10 иш кунидан иборат.
Андижон ва Бухородаги Виза марказларида ариза берилган холда, аризани куриб чикиш муддати 15 иш кунидан иборат.
Визага ариза берилгандан кейин қанча вақт кутишим керак?
Шенген давлати ҳудудидаги техник жараён туфайли, шенген виза кўриб чиқилиши икки ҳафтага чўзилиши мумкин. Элчихона бу сабабга кўра кўриб чиқиш вақтига таъсир қилмайди.
Шунинг учун, элчихона Шенген давлатларига ташриф ва виза учун аризани саёҳатдан камида икки ҳафта олдин режалаштиришни маслаҳат беради. Афсуски, аниқ асосга кўра тақдим қилинган виза учун аризалар этиборга олинмаслиги мумкин. Шенген визасига ариза беришнинг эрта муддати – ташрифдан 3 ой олдинги муддат. Миллий виза олиш учун олти – саккиз ҳафтадан кам бўлмаган муддат керак бўлади.
Шенген визасини тақдим қилинишидан олдин элчихона нимани текширади?
Элчихона қуйидаги мезонларга кўра текширув олиб боради:
- Ташриф мақсади (масалан, меҳмондочилик, иш сафари);
- Қайтиб келиш истаги;
- Саёҳат молиялаштирилиши (қабул қилувчи томон ёки саёҳатчи);
- Тиббий суғуртани таъминлаш;
- Бошқа маълумотлар (AZR, SIS рўйхатга олади, масалан, жиноятлар ёки бошқа қоидабузарлик/майда қоидабузарликлар).
AZR ва SIS нима?
AZR Ausländerzentralregister (Хорижий фуқароларнинг марказий регистри) аббревиатураси. У Келндаги Маъмурий федерал бошқармасида юритилади. Ҳар бир аризачи AZR да текширувдан ўтказилади. Маълум вазиятларда фактлар, масалан, Германияга охирги ташрифда жиноят содир этганлиги тўғрисида маълумот бор. Бундай саёҳатчилар Германияга кира олишмайди.
SIS – бу «Шенген ахборот тизими». У ҳам AZR сингаридир, лекин Шенген ҳудуди давлатлари даражасида. Шунингдек, элчихона Шенгеннинг бошқа давлатлари ҳудудида жиноят содир этган шахсларга виза тақдим этмайди.
VisaMetric қабул маркази ходими томонидан тушунтириш ишлари нотўғри олиб борилди, ёки менинг аризам учинчи шахс томонидан виза олиб бериш ваъдаси билан тўлдирилди. Менинг аризамга рад жавоби берилди, нима қилсам бўлади?
Аризангиз мазмуни учун жавобгарликни ўз зиммангизга оласиз. VisaMetric да ишламайдиган шахслар уларнинг хизматидан фойдаланаётганингизга амин бўлишса, бу муаммони улар билан ечишингизни сўраймиз.
Ҳамма маълумотларни тоза виждон билан тўғри тақдим этишингизни сўраймиз. Ҳеч ким профессионал тўлдирилган ариза сизга виза олишингиз кафолати эканлигини айтишига йўл қўйманг – ҳеч ким сизга виза ваъда қилолмайди! Ҳар қандай одам ариза шаклидаги саволларга шахсан жавоб бера олади. Агар анкета топширишда муаммога дуч келсангиз, VisaMetric ходимлари сизга албатта ёрдам беради.
Бир неча ҳафта аввал VisaMetric қабул маркази/элчихонасига жўнатган ҳужжатларим қаерда?
Ариза топширувчилар сўралган ҳужжатларни ўзлари тақдим қилишлари лозим. Илтимос, барча ҳужжатларни VisaMetric қабул маркази/элчихонасига эмас, айнан меҳмоннинг ўзига юборинг.
Ҳужжатлар тўплами тўлиқ бўлмаган тақдирда ҳам қабул қилинадими?
VisaMetric маркази қабулхонасига тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тўплами билан борсангиз, вакилларимиз бу ҳақида тушунтириб беришади.
Кейин сизда қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:
- Ҳужжатлар сизга қайтарилади ва сиз бизнинг веб саҳифамизда янги учрашув вақтини белгилайсиз;
- Сиз тўлиқ бўлмаган хужжат топширгансиз. Лекин, етишмаган ҳужжатлар виза олишда рад жавоби олишингиз мумкин. Аризани жўнатишда тегишли огоҳлантиришни имзолашингиз керак.
Ариза тўпламида муайян ҳужжат йўқ Ҳужжатларни шу ҳолатда жўнатсам бўладими ёки аризам рад этиладими?
Доим тўлиқ ҳужжатлар тўпламини жўнатинг. Қарор қандай бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди, етмаётган ҳужжатларга қарамасдан ижобий жавоб бўлиши ҳам мумкин.
Яқин вақтгача вояга етмаган болам яқин орагача паспортимда рўйхатдан ўтган эди. Унинг визаси менинг паспортимда рўйхатдан ўтган эди. Ҳозирда унинг ўз паспорти бор. Визага нима бўлади?
Визани паспортингиздан боланинг янги паспортига ўтказишингиз мумкин. Илтимос, эски ҳамда янги паспортларингиз билан виза ахборот бўлимига юборинг. Ўтказиш бепул бўлади.