1. Узбекистон / FAQ / Ариза топширишдан сўнгги ҳолат

 

Бошқа Шенген давлатларига немис визаси билан ташриф буюришим мумкинми?

Ҳа, виза муддати давомида Шенген визаси барча Шенген давлатларида бўлиш имконини беради. Бошқа Шенген мамлакатларига саёҳат қилишни истасангиз, энг узоқ вақт қайси давлатда бўлишингизни аниқлаб ўша мамлакат визасига ариза топширишингиз керак. Шенген ҳамкорлик ташкилоти доирасида Тошкентдаги Германия Элчихонаси - Германия,  Финландия ва Швеция давлатларига виза мурожаатларини кўриб чиқади.

 


 

Виза кодексида кўрсатилган қўшимча 15 кунлик визани қандай олишим мумкин?

Виза кодексининг 24-моддаси 1-бандига асосан, тақдим қилинган тиббий суғурта муддатига асосан, виза амал қилиш муддати қўшимча 15 кунлик даврни ўз ичига олади. У фақат бир марталик визалар учун амал қилади: Масалан:

Сиз 05.06.2017 дан 15.06.2017 гача (11 кун) бир марталик кириш саёҳатини режалаштирмоқдасиз. Сиз 2017 йил 5 июндан дан 30 июнгача бўлган 26 кундан ортиқ тиббий суғурта расмийлаштиришингиз лозим. Кейин элчихона сизга бир марталик кириш яъни 26 кунлик 05.06.2017 дан 30.06.2017 гача бўлган визани тақдим қилади. Шундай қилиб, саёҳатингизни шу даврга режалаштиришингиз мумкин.

Шуни эътиборга олингки, тақдим этилган тиббий суғуртанинг амал қилиш муддатига асосан бир марталик кириш виза берилади.

 


 

Менинг аризам рад қилинди, ҳозир нима қилишим мумкин?

Агар сиз элчихона қарорини нотўғри деб ҳисобласангиз, фикрингизни ёзма равишда тушунтириб беришингиз ва ҳужжатларингизни қайта кўриб чиқилишини сўрашингиз мумкин.

Паспортингизни қабул қилиб олганингиздан сўнг, элчихона томонидан аризангиз рад этилиш сабаби кўрсатилган қисқача бир неча сўз орқали ифодаланган ёзма тушунтириш хатини оласиз. Илтимос, виза рад қилинишига жавобан аппеляция орқали кўриб чиқилишини сўранг. Апелляцияни амалга оширилиши бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин. Элчихона Сизнинг апелляциянгизга жавоб қайтаради ва аризани қайта кўриб чиқади.

Апелляция Немис тилида ёзилган бўлиши зарур. Апелляция асосида топширилган ҳужжатлар таржима қилинган бўлиши керак.

Агар элчихона Сизнинг ҳужжатларингизни маъқул деб топса, Сизга виза берилиши мумкин.

Акс ҳолда, батафсил ёзма тушунтириш хатини почта орқали оласиз. Жавобдан қониқмасангиз, бир ой ичида Берлиндаги Маъмурий судга даъво киритишингиз мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тушунтириш олишни кутинг.

Бошқа алтернатив вариант сифатида янги ариза топширишингиз ва олинги рад этилиш сабабларига эътибор қаратиб, ёзма равишда буни тушунтиришингиз мумкин.

 


 

Апелляция берилгандан кейинги қайта кўриб чиқиш қанча вақтни олади?

Апелляция мурожаатлар сана бўйича кўриб чиқилади. Виза бўлими иш ҳажмига кўра аризангиз кўриб чиқилиши бир неча ҳафтадан, бир неча ойгача чўзилиши мумкин. Элчихонада аппеляция мурожаатларини кўриб чиқиш учун аниқ муддатлар мавжуд эмас.

 


 

Менинг аризам рад этилди, бунга Германиядаги қабул қилувчи томон нима қилиб билади?

Сиз, ҳамда қабул қилувчи томон элчихонага раддияни тушунтириш/қайта кўриб чиқиш бўйича сўровнома юборишингиз мумкин. Бу вазиятда, паспорт олишдаги юқорида келтириб ўтилган сабабларни ҳисобга олишингиз керак бўлади. Таклиф қилувчи томон Сиз томонингиздан имзоланган, қонуний тасдиқланган ҳужжатни тақдим этиши керак, бу Сиз томонингиздан виза олиш жараёни тўғрисидаги маълумотни олиш имконини беради.

Агар элчихона Сизни таклиф қилувчи шахснинг тушунтириш хатидан қониқмаган тақдирда, таклиф қилувчи шахс почта орқали элчихонанинг батафсил тушунтирилган ёзма жавоб хатини олади. Ушбу  ёзма тушунтириш хати  Берлин Маъмурий судига тақдим қилиниши мумкин.

 


 

Рад этилиши сабабини тушунаман, лекин мен барибир Германияга бормоқчиман. Қайта ариза топширишим мумкинми?

Ҳар доим виза олишнинг иккинчи аризасини топширишингиз мумкин. Қабул санасини аниқлаш ва рўйхатга киритилган барча ҳужжатларни тайёрлаш. Аппеляция берган бўлсангиз, аппеляция аризангизнинг қайта кўриб чиқилиши янги ариза топширилишидан сўнг тўхтатилади.

 


 

Виза олиш учун топширган аризамга рад жавобини олганман. Паспортда фақат элчихона муҳри бор. Бу нимани англатади?

Паспортдаги муҳр элчихонадаги визага ариза берганлигингизни англатади. Муҳр кейинги аризангизга тўсқинлик қила олмайди.

 


 

Менинг қўлимда расмий таклифнома мавжуд, таклифномада барча молиявий харажатларим қопланиши  кўрсатилган. Шунга қарамасдан, қайтиб келишимга шубҳа туфайли виза олишга рад жавоби берилди.

Лекин мен, расмий таклифномага кўра бу шахс Германияни тарк этишига кафолат бераман.

Расмий таклифнома фақатгина аризачининг Германияда молиявий кўллаб қувватланишини кафолатлайди. Ариза берувчининг қайтиб келишини кафолатлаш мумкин эмас. Бу масала фақатгина аризачининг шахси тўғрисидаги маълумотлар текширилгандан сўнг ҳал қилиниши мумкин.

 


 

Виза рад этилганда 80 евро миқдоридаги пул қайтариладими?

Виза берилиши қарорига боғлиқ бўлмаган ушбу виза йиғими тўловлари давлат аппаратини сақлаш харажатлари нормасига киради. Агар виза аризаси рад этилса, тўловлар қайтарилмайди.

 


 

Аризам тезроқ кўриб чиқилиши учун кўпроқ миқдордаги тўловни амалга оширишим мумкинми?

Йўқ, бунинг иложи йўқ. Белгиланган қонунга кўра, VisaMetric кўрсатилгандан ортиқча тўловларни қабул қилолмайди.

Қўшимча тўловлар фақат белгиланган қўшимча хизматлар учун амалга оширилади.

 


 

Виза олишим имконини қандай аниқлайман?

Бунга кафолат йўқ. VisaMetric нинг зарурий ҳамма ҳужжатларини тақдим қилсангиз ҳам, аризангиз қаноатлантирилмаслиги эҳтимоли бор. Германия элчихонасидаги қарор айнан бир ҳолатга асосан қабул қилинади, шунинг учун унга олдиндан таъсир ўтказиб бўлмайди.

Элчихона вакили инструкцияда кўрсатилмаган қўшимча ҳужжатларни тақдим этишимни сўради.

 


 

Нима учун бу ҳужжатларни тақдим этишим шарт ва нимага ариза топшириш жараёнида тўғридан тўғри огоҳлантирилмаганман?

Баъзида элчихона тақдим этилган ҳужжатлар асосида қарор қабул қилолмаса, қўшимча ҳужжатларни сўраш ҳуқуқига эга. Бу ҳужжатларни сўраш қарори аризани қабул қилган ходимга боғлиқ эмас. Бошқача қилиб айтганда, бу ҳақида хабардор қилинган бўлар эдингиз.

 


 

Визамда хатолик топдим. Нима килишим керак бўлади?

Паспортни олган заҳоти визани текширинг, хато ва

камчиликлар аниқланганда хабар беринг.

Кеч аниқланган хатоликни ўзгартиришнинг имкони йук ёки қўшимча тўлов эвазига ўзгартириш мумкин бўлади.

Агар визангизда хатолик аниқланса илтимос, VisaMetric офисига мурожат қилинг.

 


 

Йиллик виза олдим лекин кўрсатилган кунларга – “90” қўйилган ва кириш маълумотида “MULT” қўйилган. Бу нимани англатади?

Бу виза Шенген давлатлари зонасида йиллик олти ой давомида 90 кун яшашингиз мумкинлигини билдиради. Шу билан бир вақтда, бу давлатларга бир мартадан ортиқ кириб чиқишингиз мумкин.  Ярим йилликнинг тегишли даври биринчи кириш кунингиздан бошланади. Олти ойда ишлатмаган кунларингизни кейинги ярим йилга ўтказа олмайсиз, 90 кунни сарфлаганингиздан сўнг давлатни тарк этасиз ва янги ярим йиллик бошланмасидан қайта олмайсиз.

Қолган яшаш даврингиз ҳақида амин бўлмасангиз, ахборот бўлимига паспортингиз билан мурожаат қилишингиз зарур.

 


 

Мен (масалан 01.05 дан 01.06 гача) виза олдим. Визада кўрсатилган кунлар миқдори-"15", мамлакатга киришлар сонида эса "01" қўйилган. Бу нимани англатади?

Бу визадан фойдаланиб, Шенген давлатлари ҳудудига фақат бир марта кириб, 01.05 дан 01.06 гача бўлган муддат оралиғида Германияда 15 кунга қолишингиз мумкинлигини англатади.

Мен мамлакатга бир марталик кириш учун виза олганман.

 


 

Шенген давлатлари ҳудудида саёҳат қилсам бўладими, ёки Шенген ҳудудининг фақат бир давлатида қолишим керакми?

Бир марталик кириш учун виза фақат Шенген ҳудудидаги биринчи ташрифга тааллуқлидир. Германиядан чиқиб бошқа Шенген давлати ҳудудига кириб, яна қайтиб Германияга келсангиз, бундай ҳолат Шенген ҳудудидан чиқган деб ҳисобланмайди.

 


 

Мен йиллик визани олдим ва биринчи ярим йилликнинг 50 кунини хизмат сафари бўйича Германияда ўтказдим. Меҳнат таътили даврининг 14 кунини Испанияда ўтказсам бўладими?

Шенген визаси бутун Шенген ҳудуди давлатлари учун амал қилади. Лекин Сиз кўпроқ вақтингизни Сизга виза берилган Шенген давлатида сарфлашингиз керак, қолган вақт исталган Шенген давлатларида сарфланиши мумкин.

 


 

Мен Германия элчихонаси томонидан 15 кунлик Шенген визасини олдим ва шундан 10 кунимни Германияда ўтказмоқчи эдим. Шунингдек, қолган 5 кунни Италияда ўтказмоқчиман. Бунинг иложи борми?

Умуман олганда, ҳа. Асосий борадиган жойингиз Германия бўлишига қарамасдан, биринчи кириш жойингиз бошқа Шенген давлатларида амалга оширилиши мумкин.  Бироқ, шубҳа уйғонганда биринчи кириш давлатининг чегара бошқармалари кейинчалик Сизга виза берган давлатга ўтиб кетишингизни тасдиқлашингизни сўрашади. Буни исботлаб беролмасангиз, чегарани кесиб ўтишингизга рухсат берилмаслиги мумкин.

 


 

Мен 15 кунлик Шенген визасини олдим ва ҳозир Германиядаман. Бу ерда узоқроқ муддатга қолсам бўладими? Бунинг учун нима қилишим зарур?

Зудлик билан  тегишли чет эл фуқаролари билан ишлаш органига мурожаат қилиб виза муддатини узайтиришни сўранг. Муддати ўтган резидентлик карточкаси ёки муддати ўтган виза Германияда яшаш ҳуқуқини суистеъмол қилишдир ва натижада жарима, ҳатто киришга таъқиққа айланиши мумкин.

Бундан ташқари, сизнинг визангиз Германия элчихонаси томонидан берилмаган бўлса ёки Шенген давлати ҳудудида яшамаётган бўлсангиз, тегишли чет эл фуқаролари билан ишлаш органига мурожаат қилишингиз зарур.

 


 

Хозиргача амалдаги Шенген визасига эгаман. Лекин паспортимда бўш варақлар йўқ ва мен янги паспорт учун ариза беришим керак, визамга нима бўлади?

Паспортингизни бўш варақлари тугаган бўлса ҳам, ҳозирги паспортдаги визангиз яроқли ҳисобланади. Шунингдек, сиз 2 та паспорт билан муаммосиз саёҳат қилишингиз мумкин. Акс ҳолда, Visametric виза маркази офисларига янги ва эски паспортларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин.

 


 

Нима учун менинг виза аризамга рад жавоби берилди?

Сизнинг аризангиз рад этилишининг сабаблари кўрсатилган мактуб конверт ичида паспортингиз билан бириктирилган бўлади. Сизнинг виза аризангиз, барча тегишли ҳужжатларни тақдим этган бўлсангиз ҳам рад этилиши мумкин. Виза олиш учун барча керакли ҳужжатларнинг тақдим этилганлиги, виза берилишини кафолатламайди.