1. Узбекистон / FAQ / Умумий маълумот

 

Мажбурият аризаси нима?

Мажбурият аризаси, учинчи давлат фуқароси яшаш харажатлари хавфсизлиги учун қўлланилади ва маъмурий жараёнида исботлаш имконини беради ва доимий яшовчининг картаси Турар жой қонунининг 5-моддаси 1-бандига биноан тўлдирилади.
Мажбурият хатини қабул қилганидан сўнг қабул қилувчи ариза берувчининг яшаши ва виза олиш ҳаражатларини ўз бўйнига олади.  Хатни олувчи жисмоний ва юридик шахс бўлиши мумкин.

 


 

Мажбуриятларни қабул қилиш аризаси билан Мултивиза олиш учун ариза бера оламанми?

Ҳа. Қабул қилувчи давлатингиз чет эллик шахс режалаштираётган қолиш вақтини (бир йилдан 4 йилгача) ва мажбурият аризасини сўраши лозим.
Бу ҳолатда Германия ваколатхонаси бутун яшаш вақти учун молиявий кафолатга эга бўлади.
Чет элликлар ваколатли органи фақат қисқа давр учун мажбуриятларни бажариш мажбуриятини олган бўлса, сиз (ариза топширувчи) қўшимча тарзда молиявий аҳвол кафолатини тақдим этишингиз керак. Бу сўнгги 3-6-ойлик банк ҳисоб рақами аризаси сизнинг ҳар ойлик даромадингизни кўрсатади ва чет элда кўпроқ муддатга қолиш имкониятингизни тасдиқлайди.

 


 

Қариндошлик нима?

Элчихона виза тақдим қилишдан олдин кариндошликни аниқлайди. Лозим топилса, таклиф қилувчи ва таклиф этилувчи ўртасидаги кариндошликни текширади.
Шахс билан қариндошлик туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари асосида тасдиқланади. Масалан, опа ёки акангиз билан қариндошликни исботлашингиз учун уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ўзингизнинг гувоҳномангизни тақдим қилишингиз керак.  Бу иккала шахс бир ота онага эгалигини тасдиқлайди

 


 

Норасмий таклифнома нима ва у қандай кўринишга эга?

Оила аъзоларингизни кўриб келишингиз учун бериладиган виза учун қайси фуқарони кўриб келишингиз томонидан берилган норасмий таклифномани тақдим этишингиз керак.
Норасмий таклифнома немис тилида бўлиши керак ва унда саёхат мазмуни ва вақти ёзилган бўлиши керак. Норасмий таклифнома қўлда ёзилган ёки компьютерда таҳрир қилинган бўлиши мумкин. У шахсан таклиф қилувчи томонидан ёзилган бўлиши керак. Имзо аутентификацияси зарур эмас.

 


 

Виза шаклини текшириб чиқиш учун қанча вақт зарур?

Шенген зонаси учун аризани куриб чикиш муддати 10 иш кунидан иборат.
Андижон ва Бухородаги Виза марказларида ариза берилган холда, аризани куриб чикиш муддати 15 иш кунидан иборат.

 


 

Виза нархи қанча?

Шенген визаси 80 Евро туради. 6 ёшгача болалар солиқдан озод ҳисобланади. Виза 6-12 ёшгача бўлган болалар учун 40 евро туради.

 


 

Шенген визасини тақдим қилинишидан олдин элчихона нимани текширади?

Элчихона қуйидаги мезонларга кўра текширув олиб боради:
- Ташриф мақсади (масалан, меҳмондочилик, иш сафари);
- Қайтиб келиш истаги;
- Саёҳат молиялаштирилуви (қабул қилувчи томон ёки саёҳатчи);
- Тиббий суғуртани таёминлаш;
Бошқа маълумотлар (AZR, SIS рўйхатга олади, масалан, жиноятлар ёки бошқа қоидабузарлик/майда қоидабузарликлар).

 


 

Йиллик виза ва мулти-виза нима?

Бу ерда амал қилиш муддати бир йил ва ундан кўпроқ максимал 5 йил бўлган, олти ой ичида  3 ой муддатга қолиш имконини берувчи, ҳамда давлатга бир неча бор кириб чиқишга рухсат берувчи шенген визаси тури ҳақида гап кетган. Европа парламент ива Европа Иттифоқининг 2009 йил 13 июлдаги Жамоатчилик Визалари кодексини тузиш тўғрисидаги (EG) № 810/2009 қарори бунга сабабдир. (Қисқартириб: “Виза Кодекси”)
Виза кодексининг 24 моддаси 2 бандига асосан, ариза топширувчи оилавий ёки иш сабабларига кўра тез-тез ташриф уюштиришга мажбурлигини исботласа ёки кўрсатса, кўп марталик визалар кўпроқ муддатга берилади.
Қоидага асосан, бир йиллик виза ёки кўп марталик виза ариза топширувчи ўзининг шаффофлиги ва ишончни исботлаганидан сўнг берилиши мумкин, хусусан, олдинги визаларнинг қонуний ишлатилиши тасдиқланганидан сўнг (Виза кодексининг 24- моддаси 2 банди)
Ҳар қандай ҳолатда ҳам «90» сони виза кредитида «Ташриф муддати»дан кейин қўйилади. Бу бутун амал қилиш муддатига рухсат берилган вақт эмас, аммо олти ой давомидаги ташриф учун рухсат берилган вақт ҳисобланади.

 


 

VisaMetric қабул маркази ходими томонидан тушунтириш ишлари нотўғри олиб борилди, ёки менинг аризам учинчи шахс томонидан виза олиб бериш ваъдаси билан тўлдирилди. Менинг аризамга рад жавоби берилди, нима қилсам бўлади?

Аризангиз мазмуни учун жавобгарликни ўз зиммангизга оласиз. VisaMetric да ишламайдиган шахслар уларнинг хизматидан фойдаланаётганингизга амин бўлишса, бу муаммони улар билан ечишингизни сўраймиз.
Ҳамма маълумотларни тоза виждон билан тўғри тақдим этишингизни сўраймиз. Ҳеч ким профессионал тўлдирилган ариза сизга виза олишингиз кафолати эканлигини айтишига йўл қўйманг – ҳеч ким сизга виза ваъда қилолмайди! Ҳар қандай одам ариза шаклидаги саволларга шахсан жавоб бера олади. Агар анкета топширишда муаммога дуч келсангиз, Visametric ходимлари сизга албатта ёрдам беради.

 


 

Бошқа ҳужжатлар 
Мен/менинг меҳмонимдан рўйхатда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар сўралди, бу қандай содир бўлди?

Элчихона айнан бир махсус ишлар бўйича қарор қабул қилади. Лекин рўйхат фақатгина ҳаммада бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни эмас, умумий маълумотларни ўз ичига олиши мумкин. Хусусан, сизнинг ҳолатингизда рўйхатга киритилмаган ҳужжат талаб қилиниши ҳам мумкин. Қўшимча маълумотлар талаб қилинганлиги сиз учун виза берилмаслигини англатмайди.

 


 

Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш.

2014 йил 1 сентабридан бошлаб дипломатик паспорт эгалари учун Шенген давлатлари ҳудудига қисқа муддатли визалар зарур эмас.

 


 

Качон Узбекистондаги Visametric булимида виза олиш учун ариза бериш мумкин булади?

Качонки Сиз Узбекистонда доимий ва конуний равишда яшаб келаётган булсангиз ва асосий борадиган давлатингиз Германия булса, шундагина Узбекистондаги Visametric булимида ариза беришингиз мумкин.

 


 

Саёхатим давомида Шенген зонаси давлатларида бўлмоқчиман. Германия элчихонасига ариза бера олманми?

Агар Германияда ўтказадиган вақтингиз Шенген зонасининг қолган давлатларникидан кўпроқ бўлса, Германия элчихонасига мурожаат қилсангиз бўлади. Бир нечта давлатда маълум бир вақтда қолсангиз, виза учун биринчи кирган давлатингиз элчихонасига мурожаат қилишингиз керак.

 


 

Качон ариза беришим мумкин?

Ариза топшириш сайтимизда сиз томондан белгиланган вактда факатгина кабулга ёзилган куннгизда амалги оширилади.
Санани белгилаш электрон шаклда кабул системамиз оркали амалги оширилади. Илтимос, белгиланган кун ва соатдан 15 минут илгари келишингиз суралади.

 


 

Вояга етмаганлар учун қўшимча ҳужжатлар

Вояга етмаганлар йурикномада кўрсатилган барча
ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. Шунингдек, туғилганлик тўғрисидаги
маълумотномани доим тақдим этишингиз керак. Иштирок этмаётган ота-онадан
бири Шенген худуди давлатларига саёхат учун нотариал тасдиқланган
розиликни шахсан тақдим этишлари зарур. Розилик асл нусхада узбек тилида нотариал тасдикланган ва немис тилига угирилган холатда нусхаси билан бирга такдим килинади.
Агар биринчи саёхат Шенген худудининг бошка давлатга амалги оширилса, розилик хатини уша давлат тилига, булмаса инглиз тилига таржима килиш зарур.

 


 

Аризам тезроқ қониқтирилиши учун кўпроқ тўлашим мумкинми?

Йўқ, буни иложи йўқ. VisaMetric қонунда кўрсатилгандан ортиқча тўловларни қабул қилолмайди
Қўшимча тўловлар фақат белгиланган харажатлар учун амалга оширилади (масалан, қўнғироқлар ёки Германияга факс жўнатиш учун).

 


 

Хозиргача амалдаги Шенген визасига эгаман. Лекин паспортимда бўш варақлари йўқ ва мен янги паспорт учун ариза беришим керак Визамга нима бўлади?

Паспорт яроқлилик муддати тугаган бўлса ҳам, олдинги паспорт визангиз яроқли бўлади Шунингдек, сиз 2та паспорт билан муаммосиз саёхат қилишингиз мумкин Бошқа жиҳатдан, Виза хизматлари ахборот бўлимига янги ва эски паспортларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин.

 


 

Чет эл паспортларини Визалаштириш: Фақатгина бузилмаган, ҳақиқий ва (асосий паспорт эгалари учун) қўл имзоси бўлган паспортлар визага эга бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, Виза кодексига кўра, Шенген визалари фақатгина:

- режалаштирилган ташриф тугагандан камида 3 ой давомида ҳақиқий бўлади;

 - камида сўнгги 10 йил ичида чиқарилган; 

 - камида иккита бўш варақга эга бўлиши (виза берилиши учун)*

* Агар виза ота онасининг паспортида рўйхатдан ўтган вояга етмаган бола учун берилаётган бўлса яна битта бўш варақга эга бўлиши шарт.

 


 

Иловани тўлдиришга қайси тилни ишлатасиз?

Шенген визаси учун (анкета) сўровномаси немис ва инглиз тилида тўлдирилиши мумкин.

 


 

Иловани ёзма равишда қўлда тўлдира оламанми?

Техник муаммоларга кўра онлайн шаклни тўлдира олмасангиз, иловани қўлёзма равишда тўлдиришингиз мумкин. Бироқ, бу ҳолатда илова топширилгандан кейинги кутиш даври узаяди.